8 — март «Ҳалқаро хотин-қизлар куни» байрами.
UZTEX корхоналарида 8-март Халқаро аёллар байрамига аталган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Байрамона таомлардан сумалак, кўк сомса, малда нон ҳамда бошқа миллий баҳорий таомлар тайёрланди ва дастурхонга тортиқ етилди. Раҳбарият ва касаба уюшмалари томонидан корхонада ишловчи хотин-қизларга совғалар улашилди. Байрам ўйин-кулгу ва юқори кайфиятда бўлиб ўтди.